Иқтисодиёт | 21:10 / 24.07.2019
6614
2 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманида 3та лойиҳа доирасида 1000га яқин янги иш ўринлари яратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 август куни Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида ишлаб чиқариш технопаркини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Оқлон маҳалласида 1,8 га ер майдонида ишлаб чиқариш технологик парки ташкил этилди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан 2019 йилда молиялаштирилиши режалаштирилган умумий қиймати 42,7 млрд сўмлик 3та («Overbridge» МЧЖ (Хитой)текстил маҳсулотлари - резина коптоклар ишлаб чиқариш, «Colmet Engravo» МЧЖ - рангли металлардан турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, «LIDER KOSMETIK» МЧЖ - санитар-гигиеник маҳсулотларини ишлаб чиқариш) лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 1000га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Мазкур ишлаб чиқариш технопаркида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш, уларда юзага келаётган муамммоларни бартараф этиш, инвесторларга кўмаклашиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида, туман прокуратураси, туман ҳокимилиги ва тегишли мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликда жойига чиқиб ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш давомида «Over Bridge» масъулияти чекланган жамияти томонидан текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишиб, мазкур корхонага тумандаги ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 45 млрд сўм (ўз маблағи 7 млрд сўм, лизинг 6,4 млрд сўм, хорижий инвестиция 3 млн АҚШ доллари), бўлиб, ҳозирги кунда 100 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланди. Корхонанинг тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида яна 100 нафар хотин-қизларга янги иш ўринлари яратилади.  

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 876 000 дона текстил маҳсулотларига (13,1 млрд сўм) тенг миқдорда бўлиб, йиллик экспорт қуввати 1,5 млн АҚШ долларига тенг.

Мавзуга оид