Жаҳон | 14:36 / 24.07.2019
7150
1 дақиқада ўқилади

Трамп республикачилар билан Туркияга қарши санкциялар киритишни муҳокама қилди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп сенатнинг Республикачилар партиясидан аъзолари билан учрашди, деб хабар берди Оқ уй.

"Гап Россиянинг ракетага қарши тизимини сотиб олгани учун Туркияга нисбатан киритиладиган эҳтимолий санкциялар ҳақида борди", - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, учрашувда АҚШ конгресси юқори палатасининг 45 нафар аъзоси қатнашган.

Туркияга июль ойи ўрталаридан бошлаб Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуалари етказиб берилмоқда. АҚШ С-400 тизимини сотиб олгани учун Туркияга нисбатан санкциялар киритилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантирганди.

Мавзуга оид