Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ афғон қизларини Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида ўқитиш учун 2 млн евро ажратди
Европа иттифоқи афғон аёлларини Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида ўқитишни молиялаштириш учун БМТ Тараққиёт дастурига 2 миллион евро миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Расмий хабарга кўра, 2025 йилгача 50 нафар афғонистонлик талаба қиз Қозоғистон ва Ўзбекистондаги бакалавриат ҳамда магистратурада қишлоқ хўжалиги, амалий статистика ҳамда фойдали қазилмалар соҳасида таҳсил олади.
Шу билан бирга, «БМТ-аёллар» тузилмаси доирасида афғон қизлари ва аёлларининг тадбиркорлик ҳамда коммуникациялар соҳаларида малакасини ошириш учун ёзги мактаблар очилади.
Ушбу дастурларнинг асосий мақсади афғон аёлларининг иқтисодий ҳуқуқлари ва иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026