Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 миллиард сўмдан зиёд сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олди олишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Уйчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбирда, фуқаро У.М. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинанинг салони ҳамда юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 412,8 миллион сўмлик 54 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Ё.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув давомида хонадоннинг орқа томонидаги боғда қиймати 591,4 миллион сўмлик 93 турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026