Жамият | 10:50 / 25.07.2019
6289
1 дақиқада ўқилади

Деҳқон бозори олдида қолдирилган машинадан 16 500 000 сўм ўғирлаб кетилди

2019 йил 19 июль куни Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 40 ёшли Ш.Э. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У шу куни соат 15:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳар ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида қаровсиз қолдирилган Nexia русумли автомашинаси юкхонасини калит танлаш йўли билан очиб, у ердан 16 500 000 сўм пулларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учқудуқ туманида яшовчи 28 ёшли Е.Б. ва Зарафшон шаҳар Янги Зарафшон маҳалласида яшовчи 36 ёшли А.К. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид