Жаҳон | 07:35 / 25.07.2019
8839
1 дақиқада ўқилади

Навальний навбатдаги марта 30 кунга ҳибсга олинди 

Фото: EPA/vostock-photo

Москва шаҳри Симонов суди 24 июлда мухолифатчи Алексей Навальнийни келишилмаган оммавий тадбирда иштирок этишга чақиришда айбдор деб топди. Шу сабабли унга 30 кунлик ҳибсга олиниш кўринишида маъмурий жазо тайинланган.

Навальний Россия маъмурий қоидабузарликлар тўғрисидаги кодекснинг “Йиғилиш, намойиш, митинг, юриш ёки пикет қилишни ташкиллаштиришнинг белгиланган тартиб-қоидаларини такроран бузиш” моддаси бўйича айбдор деб топилган.

Баённомага кўра, мухолифатчи 20 июлдаги рухсат берилмаган митингда фуқароларни 27 июлда Москва шаҳри думасига сайловларга мустақил номзодларнинг қўйилиши учун ўтказиладиган акцияда иштирок этишга чорлаган.

Навальний суд мажлисида ўз айбини тан олмаслигини айтган. Судда у ҳеч кимни митингга чиқишга чорламагани, шунчаки қолган барча ОАВ каби мустақил номзодлар нимага чорлашаётганидан хабардор қилганини айтган.

Бундан бир кун аввал мухолифатчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида полиция ходимлари томонидан қўлга олинганини маълум қилган. 

Мавзуга оид