Олмазорда Ғалаба боғи барпо этилиши бошланди
Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ғалаба боғи барпо этиш жараёни бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 25 июнь куни мазкур ҳудудда бўлиб, Ғалаба боғи қурилиши бўйича топшириқлар берган эди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, бугун, 25 июль куни Ўзбекистон Бош вазири Ғалаба боғини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди ва шу ернинг ўзида йиғилиш ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил қишида Собир Раҳимов ҳайкали Ғофур Ғулом истироҳат боғига кўчирилган, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда Собир Раҳимов ҳайкали ўз ўрнига қайтарилган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 27.05.2024
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкентдаги Ғалаба боғига борди
08:25 / 21.05.2024
Тошкентда Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси қисқа муддатга ёпилди
20:16 / 08.05.2024
Тошкентда Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган мажмуа барпо этилиши мумкин
10:40 / 09.03.2024