Спорт | 14:14 / 26.07.2019
6629
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбий округлар спорт взводлари ўртасида дзюдо бўйича Мудофаа вазирлиги чемпионати ўтказилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 25 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида ҳарбий округлар спорт взводлари ўртасида дзюдо бўйича Мудофаа вазирлиги чемпионати ўтказилди. Ушбу мусобақада 5 та округдан 30 нафар спортчи иштирок этди. Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Чемпионатни Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев очиб, спортчиларга омад тилади.

Мусобақа давомида спортчилар 6 вазн тоифасида: 60, 66, 73, 81, 90 ва 100 кг.да ўзаро беллашди.

Чемпионат натижаларига кўра 1-ўрин Шимоли-ғарбий ҳарбий округига, 2-ўрин Тошкент ҳарбий округига, 3-ўрин эса Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи жамоаларига насиб қилди.

Мусобақа сўнгида Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги санъаткорлари ҳамда Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси томонидан концерт дастури ҳавола этилди.

Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мавзуга оид