Жамият | 09:57 / 26.07.2019
3980
2 дақиқада ўқилади

«Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ОАВ билан матбуот анжумани ташкил қилди

Фото: KUN.UZ

 “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” корхонасида ОАВ вакиллари билан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 Очиқ мулоқот давомида корхона мутасаддиларига журналистларнинг энергетика тизимидаги ўзгаришлар бўйича берилган бир қатор саволларига жавоб олинди.

 “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 0,4-110 кВт.ли электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш йиллик режаси 1 211,4 бўлиб амалда 1 006,1 км.га ёки 83 фоизга бажарилди. 113та трансформатор пункти янги қурилди, реконструкция қилинди. 2445та трансформатор пунктларидан 1604таси жорий таъмирланди. Натижада 162 870та аҳоли хонадонлари, шу ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти яхшиланди.

Наманган шаҳрида 127 минг 565 та аҳоли хонадонларининг электр ҳисоблагичларини ЭҲНАТ (АСКУЭ) тизимига улаш учун 106 970та замонавий электрон ҳисоблагичга алмаштирилди. Бу ишлар давом эттирилмоқда.

Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари жойларда аҳоли вакиллари ҳамда тадбиркорлар томонидан энергетика соҳасига оид журналистларга бериладиган саволларни мутасаддиларга бердилар. Бир сўз билан айтганда мулоқот ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлди. 

Элмурод Эрматов

Мавзуга оид