Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон соҳиллари яқинида Эрон кемаси чўкиб кетди
Озарбойжоннинг Ленкоран порти яқинида ҳалокатга учраган Эрон юк кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда Озарбойжон давлат чегара хизматига таяниб РИА Новости хабар берди.
Хабарда айтилишича, давлат денгиз агентлиги миллий марказига Ленкоран порти яқинида Эрон байроғи остида сузаётган “шабахенг” юк кемасидан ҳалокат сигнали келиб тушган.
Воқеа жойига Озарбойжон ФВВнинг икки вертолёти ва давлат чегара хизматининг қўриқчи кемаси юборилган.
Кеманинг 9 кишидан иборат экипажи қутқариб қолинган.
"Кема чўкиб кетди. Экипаж қутқариб қолинди", - дейилади давлат чегара хизмати хабарида.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026