Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сантош Жа Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Сантош Жани қабул қилди.
Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, вазир дўст Ҳиндистон элчисини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади, дейилади ТИВ хабарида.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг долзарб кун тартиби муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Ҳиндистонга давлат ташрифи ва жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган «Жўшқин Гужарат» саммитидаги иштироки икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим воқеаси бўлгани таъкидланди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлик институтларининг бўлажак мажлислари ва бошқа қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026