Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп "Макроннинг аҳмоқлиги"га жавобан бож тўловларини ошириш билан таҳдид қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Париж томонидан "Google’га солиқ" деб аталувчи чорага жавобан француз виносига бож тўловлари оширилишига шаъма қилди.
"Франция ҳозиргина бизнинг чиройли Америка технология компанияларига нисбатан рақамли солиқ киритди. Уларга кимдир солиқ солиши керак бўлса, бу уларнинг она ватани АҚШдир. Биз тез орада Макроннинг аҳмоқлигига жавоб чораларини эълон қиламиз. Мен ҳар доим Америка виноси Францияникидан яхшироқ эканлигини айтиб келганман", — деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Франция сенати 11 июлда айрим компанияларга француз фойдаланувчиларига қаратилган ёки маълум бир рақамли хизматлар тақдим этишдан олган умумий йиллик даромадининг уч фоизи миқдорида солиқ жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
ОАВнинг маълумот беришича, гап Amazon, Apple, Facebook ва Google каби компаниялар ҳақида бормоқда.
Америка савдо ваколатхонасининг билдиришича, солиқ хизмат кўрсатишдан бутун дунё бўйича йиллик даромади 750 млн евродан ва Францияда 25 млн евродан кам бўлмаган миқдорда даромад топувчи компанияларга нисбатан жорий этилади.
Мавзуга оид
18:28 / 27.12.2025
Геология фанлари университети ва Франциянинг BRGM ташкилоти билан келишувга эришилди
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25 / 27.12.2025