Жаҳон | 00:38 / 26.07.2019
4554
1 дақиқада ўқилади

Тунис парламенти раиси президент вазифасини вақтинча бажаришга киришди

Фото: mosaiquefm

Тунис парламенти спикери Муҳаммад ан-Носир давлат раҳбари вафотидан сўнг, президент вазифасини бажарувчи сифатида қасамёд қилди, деб хабар қилмоқда мамлакатнинг Mosaique FM радиостанцияси.

Тунис конституциясига мувофиқ, президент ваколатларини вақтинча бажариш вазифасини парламент спикери бажариши талаб этилади. 

Радиостанциянинг ёзишича, қасамёд қилиш маросими парламентнинг пленар мажлисида ўтказиш имкони бўлмаган, бироқ спикер депутатлар қаршисида қасамёд қилган. 

Тунис президенти Ал-Бажи Ғоид ас-Сабсий мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда 93-ёшида ҳаётдан кўз юмган эди. У охирги ойларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб тез-тез шифохонада даволанаётган эди. Ас-Сабсий президент лавозимини 2014 йилда эгаллаганди.

Мавзуга оид