Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 минг донадан ортиқ дори воситаларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан учиб келган икки нафар фуқаро И.Б. ва Ю.Д.нинг юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахсларнинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 60,3 миллион сўмлик 20 000 дона “Montalin” ва 2000 дона “Samyum WAN” номли дори воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда хориждан учиб келган фуқаро Н.В.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда текширилди. Натижада, унинг юклари орасидан мамлакатимиз ҳудудида муомаласи чекланган 173 дона “Codeine Phospate” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026