Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳукумати тез кунларда толиблар билан тўғридан-тўғри музокаралар бошланишини маълум қилди
Афғонистоннинг тинчлик масалалари бўйича вазири Абдул Салом Раҳимий яқин икки ҳафта ичида "Толибон" ҳаракати аъзолари билан тўғридан-тўғри музокаралар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда 1TV телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, музокаралар "Европадаги пойтахтлардан бирида" ўтказилади. Раҳимий расмий Кобул томонидан иштирок этадиган 15 кишидан иборат музокара гуруҳи шакллантирилаётганини билдирди.
Афғонистондаги қарама-қарши кучлар ўртасида тинчлик мулоқотини ўрнатиш масаласи турли майдонларда муҳокама қилинмоқда. Халқаро даражадаги ана шундай учрашувда илк бор толибларнинг Доҳадаги сиёсий офиси делегацияси иштирок этди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026