Жамият | 10:30 / 27.07.2019
5476
5 дақиқада ўқилади

«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани ўтказди

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” жамияти республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

Унда жамиятнинг масъул мутасаддилари - эксплуатация ва техник масалалар бўйича директори Б.Обидов, молиявий масалалар бўйича директори М.Ходжиматов, умумий масалалар бўйича директор А.Эрқулов ва хизмат ходимлари томонидан энергетика тизими бўлаётган ўзгаришлар, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ–4249–сон қарорини моҳияти ва талаблари, қарорга мувофиқ ташкил этилган акциядорлик жамиятларининг фаолияти ва вазифалари иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.     

 Маълумки, ўзбек энергетика таркибида 3 та мустақил иш олиб борувчи субъектлардан иборат корхоналар ташкил этилди:          

1. Иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқувчи электр марказларини бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг асосий вазифаси таркибидаги 10 та иссиқлик станциялари томонидан аҳоли ва саноат корхоналарига электр энергияси иссиқлик етказиб бериш билан шуғулланади;           

2. “Ўзбекэнерго” АЖнинг тугатилаётган “Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида қуйидагиларни амалга оширувчи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг асосий вазифаси иссиқлик электр станциялари ва гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини тасарруфидаги 500-200 кВ кучланишли электр тармоқлари орқали “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли подстанцияларига етказиб беришдан иборат;

3. Электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлариАЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан етказиб берилган электр энергиясини тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари орқали аҳоли ва саноат корхоналарига етказиб бериш жамиятнинг асосий вазифасидир.

Анжуман иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Хусусан, журналистлар тадбир давомида онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар орқали истеъмолчилардан саволлар олиб, мутасаддиларнинг фикрлари тинглашди.           

Жамият масъуллари қуйидаги маълумотларни тақдим этишди:  

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ҳозирги кунда жами истеъмолчилар сони 619 305 тани ташкил этиб, шундан 15 229 таси улгуржи ва 604 076 таси аҳоли истеъмолчиларини ташкил этмоқда.        

115 дона 110/35/10 кВ кучланишли ПСлар, 953,8 км 110 кВли, 658,7 км 35кВли 5463,2 км 6-10 кВли 993,5 км 0,4 кВ 10-6-0.4 кВли тармоқларнинг 9102 км (56.4%) қисми 30 йилдан ортиқ давомида ишлаб, маънан ва техник томондан эскиргани боис 2017-2021 йилларда 2016 йил 23 ноябрдаги “Паст кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ва янгидан қуриш тўғрисидаги” ПК-2661 сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан, вилоятда 2017-2021 йилларда 3906 км 6-10-0.4 кВ.ли тармоқлар, 1150 дона трансформатор пунктлари модернизация қилиниши режалаштирилган, 2017-2018 йил ва 2019 йилнинг 6 ойи давомида 1159,4 км 6-10-0.4 кВ.ли тармоқлар тармоқлар, 524 дона трансформатор пунктлари реконструкция-модернизация қилинди. Ушбу модернизация ишларига жами 103 млрд. 277 млн.сўм маблағ сарфланган. Дастурга асосан қолган 2019-2021 йилларда 2746,6 км 6-10-0.4 кВ.ли электр узатиш тармоқлари, 626 дона трансформатор пунктлари модернизация қилиниши режалаштирилган.

Анжуман давомида мутасаддилар, журналистлар томонидан берилган, вилоятда электр энергияси лимит миқдори ҳудуд эҳтиёжи қай даражада учун етарли экани ҳақида, чеклов жадвалларини амалга киритиш тартиби ва яна кўплаб долзарб саволларга жавоб бердилар.

Элмурод Эрматов

Мавзуга оид