Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барселона аэропортида иш ташлашлар туфайли 60дан ортиқ рейс бекор қилинди
Барселона аэропортида Iberia авиакомпанияси ерусти хизматчиларининг иш ташлашлари 62та рейснинг бекор қилинишига олиб келди.
Тасарруфида Испаниянинг барча аэропортлари бўлган Aena давлат компаниясининг хабар беришича, иккита рейс қўшни аэропортларга йўналтирилган, Барселона аэропорти фаолияти бир соатдан сўнг тикланган, аммо кўплаб рейсларнинг парвози қолдирилган.
Хабар қилинишича, якшанба куни 73та рейс бекор қилиниши мумкин.
Аэропорт ерусти хизматида Iberia авиакомпаниясининг 2,7 мингдан ортиқ ходими ишлайди. Авиакомпания раҳбарияти шартномага ўзгартириш киритиш ва ходимлар сонини ошириш борасида касаба уюшмаси билан келиша олмаган.
Мавзуга оид
19:22 / 16.06.2026
Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
20:02 / 11.06.2026
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
18:55 / 11.06.2026
Иш ташлашни амалга ошириш тартиби белгиланди
12:01 / 21.05.2026