Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги митингда 300га яқин киши ушланди
Россия пойтахти Москва шаҳрида рухсат берилмаган митинг чоғида 300 атрофида намойишчи қўлга олинган. ИИВ Бош бошқармаси таъкидлашича, ушланганларнинг аксарияти маҳаллий аҳоли вакиллари эмас. Пойтахт марказидаги норозилик қатнашчилари Москва давлат думаси сайловларида мухолифат вакилларига ҳам рухсат берилишини талаб қилишмоқда. Мухолифат аъзоларининг кўпчилиги митинг бошлангунча ушланган.
Пойтахт ИИВ бошқармасининг маълум қилишича, 295 киши ҳибсга олинган.
«Ушланганларнинг аксари Москва аҳолиси эмас, — дейилади хабарда. — Уларнинг барчаси ҳудудий бўлимларга ҳолатга ойдинлик киритиш учун олиб келтирилмоқда».
Бироқ, «ОВД-Инфо» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 561 киши ушланганини таъкидламоқда.
Шаҳар ҳукумати билан келишилмаган митинг Мэрия яқинида ташкил этилди. Полицияга кўра, митингда 3,5 минг киши иштирок этяпти. Улар орасида 700 журналист ва блогер ҳам бор. Улар норозилик акциясини ёритишларини ҳукуматга олдинроқ билдирган.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
10:10 / 10.07.2026
2026 йил июни Украина учун энг оғир ойлардан бири бўлди — БМТ
09:30 / 10.07.2026