08:59 / 29.07.2019
5938

11 200 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди - ИИВ

Иллюстратив фото

2019 йил 27 июль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил 11 апрель куни Сергели тумани 6-даҳада яшовчи 32 ёшли С.Р. 5-даҳа ҳудудида таниши 40 ёшли А.Р.га туман ҳокимиятининг орқа томонидан 5 сотих ер майдони олиб, ушбу ерни шу йил 22 апрель кунига қадар расмийлаштириб беришини айтганлиги ва алдов йўли билан ишончига кириб, ундан 11200 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Р.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top