Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳасанбой Дўсматов эртага Америка томон йўл олади. У профессионал ва ҳаваскор боксда тенг фаолият юритмоқчи
Машҳур боксчимиз, Рио - 2016 олимпиадаси чемпиони, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксга ўтадиган бўлди.
26 ёшли боксчимиз эртага учиб кетиши кутилаётган Лос-Анджелес сафари олдидан KUN.UZ сайти ўқувчилари учун ўз режалари билан ўртоқлашди.
“Менимча, энди ўзимни профессионал боксда синаб кўриш вақти келди. Эртага Америкага учиб кетаман. Шуни айтиб ўтишим жоиз, ҳали океан ортида қайси промоутерлик компанияси билан шуғулланишимни танлаганимча йўқ. Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов фаолият юритаётган “Мир бокса” промоутерлик компанияси ёки Энтони Жошуа қатнашувчи “Matchroom Boxing” промоутерлик компанияларидан бири билан шартнома имзолашим кўзда тутилган.
Барчага маълум ҳозир боксчи бир вақтни ўзида профессионал ва ҳаваскор бокс мусобақаларида иштирок этиш имкониятига эга.
Шунинг учун 2020 йилги Токио Олимпиадасида қатнашишни мақсад қилган ҳолда, профессионал рингда ҳам камарларни қўлга киритмоқчиман. Америкага етиб бориб, шуғулланиб, Ўзбекистонга бир-иккита жанг ўтказгач қайтишни ният қилдим. Бу мен учун Токио олимпиадасига ҳам яхши тайёргарлик бўлади. Рингга доимгидек, 49 кг. вазн тоифасида чиқишни режалаштиряпман. Ниятларим аниқ, ҳар қандай жангда ғалаба қозониш”, дейди Ҳасанбой Дўсматов.
Элмурод Эрматов суҳбатлашди
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
20:33 / 13.03.2026