Спорт мураббийлари учун махсус сиртқи бўлимлар тузиш топшириғи бажарилмаган
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига 2019 йил учун давлат бюджетидан қўшимча 200 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу – 2017 йилдагига нисбатан уч баробардан ҳам, ўтган йилга қараганда эса салкам икки бараварга кўпдир. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, ҳисобот даврида халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон спортчилари томонидан жами 357та медаль, шу жумладан, 125та олтин, 114та кумуш ва 127та бронза медали қўлга киритилгани қайд этилган. Спортнинг 23та тури бўйича ўтказилган халқаро ўқув-йиғин машғулотларида 60 нафар мураббий ҳамда 199 нафар спортчи қатнашган. 2018 йилда спортчилар халқаро ареналардаги иштироки билан 1652та медалга эга чиққан бўлса, 2019 йил якунига қадар мазкур кўрсаткични 1820тага етказиш вазифаси белгиланган. Шунингдек, шу йил жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 2,7 млн. нафарга, оммавий жисмоний ва спорт тадбирлари сонини 15 мингтага етказиш режалаштирилган.
Мажлисда амалга оширилган ишлар баробарида вазирлик томонидан айрим топшириқлар бажарилмай, баъзи вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйилганига ҳам тўхталиб ўтилди. Айни пайтда спорт муассасаларидаги мураббийлар 11 минг 197 нафарни ташкил этади. Уларнинг фақат 5 минг 206 нафари ёки 46,5 фоизи олий маълумотга эга эканлиги туфайли 2019 йилда бу кўрсаткични 8 минг 330 нафарга ёки 60 фоизга етказиш вазифаси белгиланган эди. Шу мақсадда 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус филиалида ўрта махсус билимга эга мураббийлар учун махсус сиртқи бўлимлар тузиш топшириғи берилган. Аммо вазирлик томонидан ушбу топшириқ бажарилмаган.
Мавзуга оид
20:18 / 14.01.2023
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
02:32 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги спорт иншоотларининг бир кунлик қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этади — Адлия вазирлиги
00:18 / 12.02.2021
Ўзбекистондаги мактабларнинг 22,5 фоизида спорт заллари йўқлиги маълум қилинди
19:17 / 22.12.2020