Ўзбекистон | 23:07 / 31.07.2019
4759
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик талабалар Витебск ветеринария академиясида таҳсил олади

Ўзбекистонлик талабалар Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясида иккита мутахассислик бўйича таҳсил олади. Бу ҳақда академия вакили Дмитрий Федотов маълум қилди. 

Лойиҳа июль ойи бошида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва Витебск давлат ветеринария медицинаси академияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

Шартномага асосан, Витебск давлат ветеринария медицинаси академиясида университетлараро факультет ташкил этилди. Мазкур факультетда ҳар йили ўзбекистонлик 20 талаба таҳсил олади, улар уч йил Самарқандда, икки йил Витебскда ўқишади. 

Бундан ташқари, Самарқанд ва Витебскда магистратура йўналишида қўшма таълимни ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид