Жамият | 14:09 / 31.07.2019
6114
2 дақиқада ўқилади

«Қўйлиқ» бозорига олиб борадиган кўчани таъмирлаш таклиф этилмоқда

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини таъмирлаш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, “Миробод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Фарғона” шохобчасидан (халқ орасида “Рисовий бозор”) Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини янгитдан асфальт қилиш керак. 

“Бу шаҳар ичидан Қўйлиқ бозорига, ундан сўнг Тошкент вилоятига олиб борадиган ягона йўл бўлиб, охирги пайт умуман юриб бўлмайдиган даражага келиб қолди. Йўлни ўйиб қўйишганига ҳам бир йилдан ошган бўлса-да, асфальт ётқизишдан ҳалигача дарак йўқ”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Билдирилишича, Қўйлиқ бозоридаги кўприкдан ўтиб Тошкент вилоятига киришгача бўлган йўлни кенгайтириш зарур. Бу ерда ҳар куни катта тирбандлик юзага келиб, фуқароларга кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқараётгани айтилади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Миробод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Фарғона” шохобчасидан Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини таъмирлаш ва Қўйлиқдаги кўприкдан шаҳардан чиқиш назорат постигача бўлган йўлни кенгайтиришни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид