Жамият | 07:55 / 31.07.2019
23803
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик 11 ёшли бола бахтсиз воқеа оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Фото: РИА Новости / Павел Лисицын

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 25 июль куни Приморск ўлкасида 2011 йилдан бери яшаб, ишлаб келган Ўзбекистон фуқароси И.Х. юрак хуружидан вафот этди.

30 июль куни шу минтақада бахтсиз воқеа натижасида 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. оламдан ўтди.

Бош консулхона ушбу вазиятларни назоратга олди ва Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанига юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда иштирок этмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этган ва Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид