Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда илк бор кўз касалликларини даволашда томография аппарати қўлланилиши йўлга қўйилди
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли вилоят кўз касалликлари шифохонаси учун вилоят ҳокими З.Рузиев ташаббуси билан 1 млрд 100 млн сўм моддий техник базани ривожлантириш учун ажратилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу маблағларга томография, фако эмулсификатор ва лазер аппаратлари сотиб олиш режалаштирилган. Бугун, 1 август куни ҳиндистонлик ҳамкорлар томонидан томография ускунаси келиб ўрнатилди ва беморларга биринчи асосланган томографик ташхис қуйилди.


Давлат тиббиёт муассасалари ичида мазкур томография аппарати фақат Тошкент шаҳрида ва Қашқадарё вилоятида мавжуд бўлиб, бу ўз ўрнида беморларни тўлиқ текширувдан ўтказади ва асосли ташхислайди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, ушбу тиббий ускуна кўз касалликлари бўйича ногиронлик гуруҳларига чиқишда асосли ташхис қўяди, у кўз тубини тўлиқ кўрсатиб беради.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026