Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент-Чироқчи» йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди
Бугун, 1 август кунидан Uzautotrans service МЧЖ "Тошкент-Чироқчи" йўналишида мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Автобуслар Тошкент автовокзалидан соат 12:30 ва 14:00да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани томон йўлга чиқади. Мазкур йўналиш масофаси 480,8 км тенг. Ушбу йўналишда барча қулайликларга эга бўлган замонавий YUTONG автобуслари йўловчиларга хизмат кўрсатади. Чипта нархи эса 48 000 сўм этиб белгиланган. Чироқчидан автобуслар соат 07:20 ва 08:30да Тошкент томон ҳаракатланишни бошлайди.
Ҳозирда Uzautotrans service МЧЖ "Тошкент- Қарши" йўналишида ҳам мунтазам қатновларни амалга ошириб келмоқда. Ушбу йўналишда автобуслар ҳар куни соат 07:50, 12:30, 15:30 ва 14:00да Тошкент автовокзалидан Қарши шаҳри томон ҳаракатланишни бошлайди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026