Жамият | 14:46 / 01.08.2019
10700
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳокимлиги: тадбиркорларни мустақилликнинг 28 йиллиги ёзуви туширилган ёрлиқларни харид қилишга мажбур этаётган шахслар бизга алоқадор эмас

Ижтимоий тармоқларда ўзини Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари сифатида таништириб, тадбиркорларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги ёзуви туширилган байрамона ёрлиқларни харид қилишга мажбур этаётган кишилар ҳақида маълумотлар тарқалди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу маълумотлар юзасидан махсус хабар билан чиқди. Қайд этилишича, бу ишнинг ҳокимликка алоқаси йўқ.

“Огоҳ бўлинг! Барчангизни бу ишнинг ҳокимликка алоқаси йўқлиги, фирибгарлик эканлиги ҳақида огоҳлантириб, айёрлик йўли билан пул ишлаётган бундай кишилар таъсирига тушиб қолмасликка чақирамиз”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид