Ўзбекистон | 23:16 / 01.08.2019
8583
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида мумтоз мусиқа концерти ўтказилади


Тошкент метросининг “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” станциялари кесишмаси фойесида мумтоз мусиқа концерти ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлигида маълум қилинди.

Концерт 2 августда соат 10 да бўлиб ўтади. Йўловчилар олдида “Ёш истеъдодлар” камер оркестри чиқиш қилади. 

Концерт давомида Нино Рота, Иоган Штраус, Евгений Дога, Майкл Жексон, Манас Левиев ва бошқа композиторларнинг машҳур куйлари янграйди.

Тадбир 4 августда нишонланадиган Темирйўлчилар куни муносабати билан ташкил этилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид