26 декабрь соат 16:00дан бошлаб Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши хизмат кўрсата бошлади.

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, йўналиш ишга тушгандан бошлаб 2021 йил 1 январ соат 8:00 га қадар ушбу йўналишда янги очилган «Бекат-1», «Бекат-2», «Бекат-3», «Бекат-4», «Бекат-5» станцияларида ҳаракатланиш бепул бўлади.

Метрода бепул хизмат фақат янги йўналишдаги поездларга чиқилганда мумкин бўлади. Тошкент метрополитенининг бошқа йўналишларида хизмат пуллик бўлади.