Жамият | 14:31 / 01.08.2019
10182
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда музқаймоқ фестивали сабаб қатор кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида музқаймоқ фестивали сабаб қатор кўчалар ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида айтилган.

Қайд этилишича, пойтахтнинг Сайилгоҳ кўчасида MuzzDay халқаро музқаймоқ фестивали ўтказилиши муносабати билан 1-4 август кунлари Зарафшон кўчасининг Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан “Тошкент зарбхонаси” ДУКгача бўлган қисми ёпилади.

Бундан ташқари, хабарда билдирилишича, Матбуотчилар ва Бухоро кўчасининг бир қисми ҳам барча турдаги транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади.

Ҳокимлик келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид