Жамият | 11:00 / 01.08.2019
50387
1 дақиқада ўқилади

ЙПХдан қочган Damas ҳайдовчисига жазо тайинланди

Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочиб, қоидаларни бузган Damas ҳайдовчисига маъмурий жазо тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қоидабузар 30 ёшли Санжар К. экани, у машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.

30 июль куни Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу иш бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, қоидабузарни Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида назарда тутилган (194, 1285, 183-моддалар) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.

У 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент кўчаларида ЙПХ ходимидан қочган ҳайдовчи ўз оёғи билан келиб узр сўрагани хабар қилинган эди.

 

Мавзуга оид