Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи С.И. Damas русумли автомашинани бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган, ҳайдовчи Ш.Б.  бошқарувидаги FREHAUF TF34 русумли юк автомобилининг ярим тиркамаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Damas транспорт воситасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.