159 000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар қўлга олинди - ИИВ
2019 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, шу йил июнь ойида Юнусобод тумани 14-даҳада яшовчи 59 ёшли Б.Қ. ва М.Улуғбек туманида яшовчи, МЧЖ раҳбари, 46 ёшли Ш.Ж.лар Бухоро шаҳрида яшовчи 37 ёшли А.Б.га чет эл компанияларидаги бизнес ҳамкорлари орқали хорижий банклардаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ечиш учун ҳамда уч ой ичида 350 000 АҚШ доллари қилиб, қайтариб беришлик шарти билан ундан 20 000 АҚШ долларини олган.
Шунингдек, Россия Федерацияси Москва шаҳридан 20 дона “Mercedes-benz” русумли микроавтобусларини олиб келиб, 10 донасини А.Б.га беришларини айтиб, алдов йўли билан ундан бўлиб-бўлиб, жами 159 000 АҚШ долларини олган ва берган ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Қ. ва Ш.Ж.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024