АҚШ Россияга қарши яна қандай санкциялар киритгани маълум бўлди
АҚШ президенти Дональд Трамп "Скрипаллар иши" сабабли Россияга қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатда айтилишича, АҚШ Россияга халқаро молия муассасалари томонидан заёмлар берилиши, молиявий ва техник ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилади.
Вашингтон бу тўсиқларни ХВЖ, Жаҳон банки, ЕТТБ ва бошқа ташкилотлардаги ўз вакиллари орқали яратади.
Бундан ташқари, Америка банклари чекловлар киритилаётган мамлакат ҳукуматига кредит бера олмайди.
Скрипаллар иши боис биринчи санкциялар пакети ўтган йилнинг 27 августида киритилганди.
2018 йил мартда Солсберида ГРУ собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланганди.
Лондон бу ишга Россия алоқадор эканлигини билдирди, Москва буни қатъиян инкор қилди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:17 / 16.11.2024