Жанубий Корея президенти Япониянинг савдо чекловларини кучайтириш қарорини танқид қилди
Президент Мун Чжэ Ин Япониянинг Жанубий Кореяни юқори технология маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар сафар рухсат олмайдиган «оқ» мамлакатлар рўйхатидан чиқариш қарорини танқид қилди.
«Бугун Япония ҳукумати мамлакатимизни «оқ» мамлакатлар рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Биз Япониянинг вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш йўлини рад этганидан ва нооқилона қарор қабул қилганидан афсусдамиз», - деди Мун Чжэ Ин.
Жанубий Корея президентининг эътироф этишича, Токионинг қарори жаҳон ишлаб чиқариш занжирига салбий таъсир кўрсатиши ва халқаро ҳамжамият томонидан салбий қабул қилиниши мумкин, «келгусида вазиятнинг ривожланиши учун масъулият эса тўлалигича Япония зиммасига тушади».
Аввалроқ вазирлар маҳкамаси Жанубий Кореяни юқори технология маҳсулотлари сотиб олишда чекловларга эга бўлмаган «оқ» мамлакатлар рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганди. Мазкур қарор расман 21 кундан сўнг, яъни август охирида кучга киради. Бу Токионинг Сеулга нисбатан жорий этган иккинчи чекловидир.
1 июль куни Япония яримўтказгичлар ва гаджетлар экранлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган уч турдаги хомашё экспорти устидан назоратни кучайтирди. Эндиликда уларни олиш учун алоҳида рухсатнома керак бўлади.
Токио ва Сеул ўртасидаги муносабатлар 2018 йил кузда, Корея олий суди Япониянинг Nippon Steel & Sumitomo Metal компаниясига Иккинчи жаҳон уруши даврида тўрт нафар кореялик ишчини мажбуран ишлатгани учун товон тўлашга ҳукм чиқарганидан сўнг кескинлашганди. Япония бу масала 1965 йилда ҳал этилганини таъкидлаб, суд қарорини бажаришни рад этганди.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
19:55 / 11.11.2024