Қуролни совға қилиш ёки мерос қолдириш мумкинми?
Ўзбекистонда фуқаролар фақатгина ов қуролини мерос қолдириши, совға қилиши ва лицензияга эга юридик шахсларга сотиши мумкин. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими бош инспектори Алишер Мусаев бугун «Тараққиёт стратегияси» марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
«Мукофот тарзида олинган жанговар қуролни эса Миллий гвардия органларига рўйхатга қўйиши керак ва унга қуролни сақлаш, олиб юриш рухсатномаси муддати чекланмаган ҳолатда берилади. Лекин ушбу қурол эгаси вафот этганидан сўнг мерос сифатида қолдириб бўлмайди. Уни Миллий гвардияга албатта, топширади», – деди Мусаев.
Унинг таъкидлашича, фуқаро бирор сабаб туфайли доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга уч ойдан ортиқ муддатга кетаётган бўлса, у қуролини Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармаларига ёзма тарзда мурожаат қилиш орқали вақтинчалик сақлашга топширади.
Шунингдек, қурол эгасида доимий рўйхатда турган жойидан бошқа манзилда яшаш зарурати туғилса, у ўн кун муддат ичида Миллий гвардия органларига хабар бериши керак ва шундан сўнг қурол рўйхатга киритилади.
Қуролга оид муносабатларда ваколатли орган вакилларининг маълум қилишича, жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда қуролни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш тақиқланади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 14.10.2024
WP: ЕИ қурол етказиб бериш ўрнига Украина ҲСКга сармоя киритмоқда
09:20 / 14.10.2024