Бўстонлиқда ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлдими? ИИВ баёнот билан чиқди
2019 йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Унга чора кўриладими?” сарлавҳали хабар Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 20 июль куни соат 22:35ларда, 1985 йилда туғилган Б.З. отасига тегишли Lacetti русумли автомашинани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Хўжакент” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль қатнов йўлининг 72-км. бўйлаб, Бектемир йўналиши томондан Чорбоғ йўналиши томонга қараб бошқариб кетаётиб, ўз йўналишига нисбатан чап томондан, ўнг томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёда 1962 йилда туғилган С.Р.ни автомашинанинг олди томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада С.Р. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида, ҳайдовчи Б.З. Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ишлаши аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ туман прокуратурасига юборилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ҳарбий прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.
“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим ижтимоий манбалар нотўғри хабарлар тарқатиб, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги (11-модда, Ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик) ва “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги (7-модда, Ахборотдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва унинг ҳаққонийлиги) Қонунларини бузиб фаолият олиб бормоқдалар ва бу билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини нотўғри маълумотлар билан таъминламоқдалар”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
16:11
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
13:07 / 05.09.2024