Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний «дорифурушлар» фаолиятига чек қўйилди
Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Тошкент” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар М.М., А.А. ва П.Д юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Текширув жараёнида ушбу шахсларнинг юклари орасидан божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган жами 772 дона “Montalin” ҳамда “Samyun Wan” номли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026