Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга хорижий инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германияда халқаро конференция ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасига хорижий инвестициялар ва экспертларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича Германия Федератив Республикасида халқаро конференция ўтказиш юзасидан таклифига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар:
Халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита;
Халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Ташкилий қўмита (С. Умурзоқов)га:
Халқаро конференцияга ташриф буюрган хорижий тадбиркорлар, инвесторлар ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг истиқболли тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мамлакат туризм салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим, илмий-тадқиқотлар ва бошқа турли соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли таклифларни тайёрлаш;
Халқаро конференцияни юқори савияда ўтказиш учун барча зарурий ташкилий ишларни кўриш вазифаси топширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси билан биргаликда:
Халқаро конференция ишини Германия Федератив Республикасининг Берлин шаҳрида хорижий тадбиркорлар, инвесторлар ва эксперт-таҳлилчилар, шу жумладан ватандошлар билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказиш;
Германия Федератив Республикаси ва унга яқин бошқа Европа давлатларида истиқомат қилаётган ва фаолият олиб бораётган қимматли тажрибага эга бўлган ватандошларимизнинг Халқаро конференция ишида фаол қатнашишларини таъминлаш вазифалари юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирилиги, Инновацияни ривожлантириш вазирилиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан биргаликда Халқаро конференция пленар йиғилишида Ўзбекистоннинг инвестицион муҳити, туризм салоҳияти, хорижий давлатларда юқори малакали ва замонавий билимли мутахассислар тайёрлаш сиёсати ҳамда ватандошлар билан доимий мулоқотлари юзасидан ўз тақдимотларини ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Халқаро конференция давомида миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимиз акс этган, махсус тайёрланган дастур асосида маданий тадбирлар ташкил этади.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
12:04 / 18.06.2026