Жаҳон | 23:47 / 05.08.2019
9087
1 дақиқада ўқилади

Трамп оммавий қотиллик учун ўлим жазоси жорий этилишини айтди 

Фото: Zuma/ТАСС

АҚШ президенти Дональд Трамп Эль-Пасо ва Дейтондаги ҳужумларни изоҳлар экан, оммавий қотиллик айбдорларига ўлим жазоси бериш зарурлигини айтди.

"Бугун адлия вазирлигига нафрат асосида жиноят ва оммавий қотиллик қилганлар ўлим жазосига тортилишини кафолатловчи қонунни тайёрлашга буйруқ бераман ва бу жазо зудлик ва қатъийлик билан, узоқ йилларга чўзилмасдан ижро этилади", - деди у.

Бундан ташқари, АҚШ президенти қурол билан муомала қилиш тўғрисидаги қонунни кескинлаштиришга чақирди.  

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Чикагодаги паркда жойлашган болалар майдончасида отишма содир этилиши натижасида етти киши жароҳатланди.  

Аввалроқ эса Эль-Пасо шаҳридаги (Техас штати) супермаркетда содир этилган отишмада 20 киши ҳалок бўлган, 26 киши жароҳатланганди.  

Кейинроқ Оҳайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма содир бўлди. Dayton Daily News газетасининг хабар беришича, отишмада етти киши қурбон бўлган. 

Мавзуга оид