Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада наркотик моддалар олиб кетаётган иккита самолёт уриб туширилди
Венесуэла қуролли кучлари наркотик моддалар олиб кетилаётган иккита самолётни уриб туширди.
"Бортида Колумбиядаги наркотик моддалар ноқонуний айланмаси натижасида олинган моддалар бўлган иккита самолёт мамлакат ғарбий ҳаво сарҳадини кесиб ўтишга урингани аниқланди. Протоколлар ва қонунга мувофиқ улар йўқ қилинди", - дейилади Венесуэла аэрокосмик мудофаа кучлари бирлашган қўмондонлиги хабарида.
Венесуэла президенти Николас Мадуро 2013 йилда наркомафиянинг мамлакат ҳудуди устидан ўтадиган ҳар қандай самолётини уриб туширишга рухсат берувчи қонун тасдиқланганини маълум қилганди. Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи аввалги президент Уго Чавес томонидан берилган, кейинроқ Венесуэла парламенти бу ҳужжатни тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
14:30 / 17.05.2026