Технология | 14:55 / 06.08.2019
3350
2 дақиқада ўқилади

Huawei’нинг 2019 йил биринчи ярмидаги молиявий натижалари: даромад 23,2 фоизга ўсди

Фото: Huawei

Huawei 2019 йилнинг биринчи ярмида ўз фаолияти молиявий натижаларини эълон қилди: умумий даромад 401,3 миллиард юанни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 23,2 фоизга кўп. Биринчи ярим йилликда компаниянинг соф фойда бўйича рентабеллиги 8,7%ни ташкил этди.

Huawei раиси Лян Хуа сўзларига кўра, молиявий операциялар муаммосиз кетмоқда ва ташкилот ўз позицияларини йўқотмаяпти. Самарали бошқарув ва мукаммал молиявий кўрсаткичлар туфайли, 2019 йилнинг биринчи ярмида Huawei бизнеси барқарор бўлиб қолди.

Huawei’нинг операторлик бизнеси бўлинмаларида биринчи ярим йилликдаги даромад 146,5 миллиард юанга етди. Корпоратив ечимлар бўлинмаларида биринчи ярим йилликдаги даромад 31,6 миллиард юанга тенг бўлди. Шунингдек, истеъмолчилар бўлинмаларида биринчи ярим йилликдаги даромад 220,8 миллиард юанни ташкил қилди.

«Май ойи давомида компаниянинг даромади тез ўсди», - дейди Лян. «Биринчи ярим йилликда биз қўйган пойдеворни ҳисобга олган ҳолда, АҚШ бизни «йўқотиб юборилувчи жисмоний ва юридик шахслар рўйхати»га қўшгандан кейин ҳам ўсишда давом этмоқдамиз. Бу бизни келажакда қийинчиликлар кутмаяпти, дегани эмас. Улар бўлади ҳамда қисқа муддатли истиқболда бизнинг ўсиш суръатларимизга таъсир қилиши мумкин».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид