Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби Қримнинг Россия таркибига қайтарилиши сабабини айтди
Қрим Россия таркибига буюк давлатлар ўртасидаги рақобат кучайгани сабабли қайтарилди. Бундай фикрни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Янги Зеландиядаги Виктория университети қошидаги Стратегик тадқиқотлар марказидаги нутқида билдирди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
Столтенбергнинг таъкидлашича, буюк давлатлар ўртасида ошиб бораётган рақобат оқибатлари Шимолий Корея ва Сурия билан боғлиқ вазиятларда ҳам кўринмоқда. Бу давлатлар айнан шу “пойга” сабабли азият чекмоқда.
НАТО бош котибининг айтишича, Россия Қримни “босиб олиб” ҳамда ҳарбий салоҳиятини ошириб ва Яқин Шарқдаги вазиятга аралашиб, ўз сиёсатида шиддатлироқ бўлишга қарор қилди.
Столтенбергнинг қўшимча қилишича, шу тариқа буюк давлатлар рақобати узоқ вақтдан бери қарор топган дунё тартибига путур етказмоқда ва бундан Ўрта ва кичик масофали ракеталарни йўқ қилиш шартномаси амал қилиши тўхтатилгани ҳам дарак бермоқда.
Шартнома АҚШ ташаббуси билан 2 августда тўхтатилди. Россия бундай қадамни барқарорсизлантирувчи деб атаб, Вашингтонга шартнома амал қилиши муддатини узайтиришни бир неча маротаба таклиф қилган. Бироқ Москва АҚШ томонидан ижобий жавоб олмагач, шартнома шартларини бажаришни тўхтатган.
Мавзуга оид
18:33
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49