Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зарафшон дарёси устидаги автомобиль кўприги ҳарбий ўқув машғулотлар сабабли маълум вақтга ёпилади
Эртага, 7 август куни соат 14.30 дан 15.00 га қадар Марказий ҳарбий округ ҳудудидаги кучишлатар тузилмалар ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган катта масштабда ҳарбий ўқув машғулотлар туфайли Халқаро аҳамиятдаги М39 “Алмати–Бишкек–Тошкент–Термиз” автомобиль йўлидаги Зарафшон дарёси устидан ўтган кўприкда автомобиль ҳаракатлари вақтинча чекланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Узунлиги 160 метр, қатнов қисми эса 10 метрдан иборат бўлган ушбу кўприк устунларига шартли ноқонуний қуролланган шахслар томонидан ўрнатилган узоқ масофадан бошқарилувчи минадан тозаланиш ишлар ҳамда қуролли кишиларни қўлга олиш тадбири тезкор ва махсус бўлинмалар ҳамкорлигида амалга оширилади. Шу билан бирга, мазкур кўприкка параллел равишда ётқизилган темир йўл кўпригида ҳам ҳарбий ўқув амалиёт ўтказилиши кўзда тутилган.
“Шу муносабати билан ушбу йўналишда ҳаракатланаётган енгил автомобиль ва юк машиналари ҳамда фуқаролардан олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:21 / 08.02.2026
Францияда ORION 2026 ҳарбий машғулотлари бошланди
13:52 / 24.11.2025
Зарафшонда 3 ёшли қизалоқнинг қўли ишлаётган гўшт майдалагичга кириб кетди — шифокорлар бармоқларни асраб қолди
13:59 / 22.10.2025
Ўзбекистонда беш давлатнинг ҳарбий машғулотлари якунланди
09:12 / 16.10.2025