Тошкент метросида йўлкира ҳақининг контактсиз тўлови йўлга қўйилди
7 августда Миллий банклараро процессинг маркази Тошкент метрополитени ва Ўзбекистон Миллий банки билан ҳамкорликда тажриба режимида метро йўлкира ҳақини HUMO банк карталари билан тўлаш тизимини ишга туширди.
“HUMO карталари билан тўланг” ёзуви бўлган махсус табличка Чилонзор йўналишининг “Халқлар дўстлиги” станциясида ўрнатилган. Йўлкира ҳақини картани ўқувчи қурилмага қўйиб тўлаш мумкин.
Процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов ушбу ижобий тажриба август охиригача пойтахт метросининг барча станцияларида контактсиз тўловни ишга туширишга имкон беришига умид қилинаётганини айтган. Қурбоновнинг таъкидлашича, келгуси режаларда халқаро тўлов тизимлари карталари эгаларига контактсиз тўлов имконини тақдим қилиш бор.
HUMO банк картаси билан йўлкира ҳақини тўлашда жетонлар харид қилиш, уни сотиб олишга зарур суммани қидириш ва қайтимни пойлашга вақт сарфлашга эҳтиёж қолмайди. Янги технология энг гавжум станцияларда тиғиз вақтда энг самарадор бўлиб, йўловчи кунига 8 дақиқагача вақт тежайди.
Контактсиз тўлов қўлланганда метро йўлкира ҳақи бир жетон нархига тенгдир. Метродан кам фойдаланувчи йўловчилар учун ҳам турникет ёрдамида йўлкира ҳақини тўлаш қулай ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:31 / 16.11.2024
Kaspi.kz Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришдаги иштирокини тўхтатди
16:43 / 14.05.2024
“Humo” тўлов тизими оператори акциядорлик жамиятига айлантирилди – Давактив
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
12:27 / 08.02.2024