Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kaspi.kz Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришдаги иштирокини тўхтатди
Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокини тўхтатди. Компания Ўзбекистон рақамли трансформациясида иштирок этиш учун имкониятларни излашда давом этишини билдирган.

Фото: Руслан Пряников
Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокини тўхтатганини маълум қилди.
Компания Ўзбекистон рақамли трансформациясида иштирок этиш учун имкониятларни излашда давом этишини билдирган.
Маълумот учун, 2024 йилда Kaspi.kz АҚШнинг NASDAQ фонд биржасида IPO ўтказди ва бу сўнгги икки йил ичидаги энг йирик оммавий таклифлардан бирига айланди. Айни пайтда компаниянинг капиталлашуви тахминан 24 миллиард долларни ташкил этади.
«Humo» тўлов тизими ҳақида
“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ – банк тўлов карталарига асосланган Humo тўлов тизими Ўзбекистонда ва хорижда операцияларни амалга оширишга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон тўлов тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Жамият тўлов тизимининг оператори фаолиятини амалга оширишга доир Марказий банкнинг тегишли лицензиясига эга. Устав капитали: 155,4 млрд сўм.
Айни пайтда 27 миллиондан ортиқ Humo карталари чиқарилган бўлиб, 210 мингдан ортиқ терминал ва 6,4 мингдан ортиқ банкоматлар ўрнатилган.
Апрел ойида Ўзбекистонда янги хусусийлаштириш дастури эълон қилинганди. Ундан бир қатор йирик давлат корхоналари қаторида Humo тўлов тизимини ҳам хусусийлаштириш режалари ўрин олган.
Июл ойида Давактив Humo давлат тўлов тизимини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш бошланганини эълон қилди. Давлат улуши «музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усули орқали сотилиши айтилганди. Август ойида Kaspi ушбу жараёнда иштирок этиш нияти борлигини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Bilol's motors» автосалони раҳбари устидан суд бошланди
Жамият | 22:48
-
Ўзбекистон паспорти дунё рейтингида 74-ўринни эгаллади
Ўзбекистон | 22:45
-
Рамзон Қодиров Туркияда дам олаётганда чўкиб кетишига сал қолди – ОАВ
Жаҳон | 22:01
-
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди
Жаҳон | 21:20
Мавзуга оид

17:09 / 17.07.2025
Bloomberg: Ўзбекистон Mobiuz'ни 300 млн долларга сотмоқчи

22:42 / 13.06.2025
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s

15:52 / 10.06.2025
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади

23:10 / 09.06.2025