Иқтисодиёт | 16:43 / 14.05.2024
4214
2 дақиқада ўқилади

“Humo” тўлов тизими оператори акциядорлик жамиятига айлантирилди – Давактив

Давлат активларини бошқариш агетлиги “Миллий банклараро процессинг маркази” (Humo) МЧЖ акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилганини эълон қилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Миллий банклараро процессинг маркази” (Humo тўлов тизими оператори) масъулияти чекланган жамияти акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилганини маълум қилди. Бу тўғрисида Давактив агентлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган ва жамиятнинг янги таҳрирдаги устави 2024 йил 13 май куни Давлат хизматлари марказидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

“Ҳозирда “Миллий банклараро процессинг маркази” акциядорлик жамиятининг акцияларини бирламчи чиқариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда”, - дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, президентнинг 2023 йил 30 ноябрдаги 381-сон қарорига кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши белгиланган.

ОАВдаги хабарларга кўра, 2024 йил бошидан бери бир нечта тўлов тизимлари, хусусан, Click ва Brio Group тузилмаси акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ўзбекистонда янги хусусийлаштириш дастури эълон қилинганди. Ундан Humo тўлов тизими билан бир қаторда “Ўзавтосаноат” таркибидаги ўнлаб корхоналар, иссиқлик электр станциялари, Тошкент металлургия заводи, Silk Avia авиакомпаниясининг хусусийлаштириш режалари ўрин олган. Бундан ташқари, НКМК, ОКМК ва бошқа бир қатор йирик давлат корхоналари хорижий ва/ёки маҳаллий фонд бозорларида IPO/SPO ўтказади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани