Тошкент вилоятида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
7 август куни Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги биносида адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан туман аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда судлар, прокуратура, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, молия, бандлик ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Қабулда турли хил муаммо ва ҳуқуқий масалаларга ечим излаб келган 180 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ҳамда улардан жами 118 та мурожаат, жумладан 1 та жамоавий мурожаат келиб тушди.
Мурожаатларнинг аксариятини ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқини олиш, касаллиги бўйича тиббиёт муассасаларига, сиҳатгоҳларга йўлланма ажратилиши, коммунал соҳа, йўл қурилиши, компенсация ажратиш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб қилинган мурожаатлар ташкил этди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 59 таси шу куннинг ўзида қаноатлантирилди.
Шунингдек, қабул жараёнида 17 нафар фуқаронинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши таъминланди.
Шу билан бирга, 15 нафар фуқарога касаллиги бўйича тиббиёт муассасаларида имтиёзли асосларда даволаш учун ордерлар ажратилган бўлса, вилоятда фаолият юритувчи “Ижтимоий ҳимоя” нодавлат нотижорат ташкилоти маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 5 нафар шахсга ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқарога эшитиш мосламаси топширилди.
Қабулда келиб тушган қолган 59 та мурожаат бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Мавзуга оид
17:49 / 09.12.2020
Халқ таълими вазирлиги «Сайёр қабул ойлиги» ўтказмоқда
14:39 / 19.04.2019
Оммавий сайёр қабулларда фуқаролар муаммоларига жойида ечим топилмоқда
22:11 / 03.06.2018
Сирдарёда “Обод қишлоқда – юксак маданият” мавзусида сайил бўлиб ўтди
12:40 / 01.03.2018