Сайёр қабул: ишлар тизимли ташкил этилмагани боис айрим раҳбарлар лавозимидан озод этилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Олтинсой туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилмоқда.
Аҳоли билан мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 352 нафар олтинсойлик вилоят ҳокимига ўз мурожаатларини йўллади. Фуқаролардан, асосан, уй-жойга бўлган эҳтиёж, ишга жойлашиш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, кредит маблағи олиш, электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Сайёр қабул жараёнида аҳолидан тушган мурожаатларнинг кўпчилиги туман миқёсида ҳал этилиши керак бўлган масалалардир. Бу борада Олтинсой туман архитектори, ер мулк кадастри корхонаси ҳамда ИИБ хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фаолияти қониқарсиз экани, мазкур ташкилотлар томонидан ишлар тизимли ташкил этилмагани, фуқароларнинг мурожаатларига беэътибор бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди ва раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, аҳолининг мурожаатлари билан ишлашда сусткашликка йўл қўйгани учун туман ҳокими, ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига “Хайфсан” интизомий жазоси берилди.
Мулоқот жараёнида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечими топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилиб, ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар қўйилди ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024