Евроиттифоқ АҚШнинг Венесуэлага қарши санкцияларини қўллаб-қувватламоқчи эмас
Евроиттифоқ АҚШнинг Венесуэлага қарши бир томонлама чеклов чораларини қўллаб-қувватлаш ниятида эмас. Бу ҳақда Европа комиссиясининг расмий вакили Карлос Руис де Гордехуэла маълум қилди.
"АҚШ санкциялари бўйича бизнинг позициямиз аниқ. Биз одатда бунга изоҳ бермаймиз, аммо бир томонлама экстерриториал чоралар қўлланилишига ҳар доим қарши чиқамиз", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ сиёсий вазият ривожланишидан келиб чиқиб Венесуэлага қарши қора рўйхатни қисқартириши ёки кенгайтириши мумкин, аммо аҳоли ҳолатини ёмонлаштирувчи ҳеч қандай санкциявий чоралар киритмайди.
Трамп душанба куни Венесуэла ҳукуматининг Америка юрисдикцияси остидаги мулкларии тўлиқ блоклаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. The Washington Post газетасининг қайд этишича, Трампнинг фармони Венесуэлага қарши "тўлиқ иқтисодий эмбарго киритилиши"ни англатади.
Мавзуга оид
08:35 / 12.11.2024
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
12:50 / 02.11.2024
Лавров Украинада уруш бошланганидан бери илк бор Евроиттифоққа боради
21:49 / 31.10.2024
Евроиттифоқ Хитойнинг Temu интернет-дўконини жаримага тортмоқчи
10:10 / 28.10.2024